«Ўзбекистон Статистика ахборотномаси» электрон журналини ташкил этишнинг объектив зарурати
Ўзбекистон Республикаси режали иқтисодий муносабатлар ва маъмурий буйруқбозлик бошқарувини рад этиб, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини танлаган дастлабки кунлардан бошлаб, миллий иқтисодиётни илмий ва инновацион тадқиқот натижаларига таянган ҳолда олиб боришга жиддий киришган ва бу жараён жадал амалга оширилмоқда. Мана шу йўналишнинг ўзи миллий иқтисодиётга хизмат қилаётган барча тармоқ ва соҳаларда илмий тадқиқотлар асосида хулосалар чиқариб, ўз навбатида чиқарилган хулосаларга мос равишда ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсияларга таянишни тақоза этади. Чунки, илмий асосларга таяниб ишлаб чиқилган биргина ғоя ёки янгиликга асосланиб қабул килинган қарор, ўнлаб тасодифан ва эҳтиросга берилиб қабул килинган қарорлардан устунлиги ва самарадорлигини бизгача босиб ўтган амалиёт ёрқин намоён қилмокда. Бекорга: «етти ўлчаб бир кес» мазмунидаги халқ мақоли шаклланмаган.
Миллий иқтисодиётни барқарорлаштириш ва ижтимоий фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган илмий–инновацион ғоялар ва янгиликлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, албатта. Бунинг учун мамлакатда соҳа ва тармоқларга бевосита хизмат қиладиган, моддий-техника базаси давр талабидан ортда қолмайдиган илмий тадқиқот институтлари фаолият юритиши лозим. Аммо, шуни алоҳида қайд этиш лозимки, илмий тадқиқот институтларида фаолият юритмай тармоқ ва соҳаларда амалий фаолият олиб бораётган ходимларнинг айримларида амалиёт жараёнида у ёки бу кўринишдаги ғоялар ва янгиликлар пайдо бўлади. Қарор топган ғояларни намоён қилиш, оммага етказиш учун уларга нашр қилиш имконияти бўлиш керак. Агар нашр этиш объекти бўлмаса, у ғоя тез вақтлар ичида сўниб, фойдалилик эхтимоли йўқолади. Бундай ножоиз ҳолатни олдини олиш учун илмий тадқиқот институтлари хузурида илмий ғояларни кенг муҳокама қилиш имкониятига эга бўлган нашр, яъни даврий журналларни чоп этиш зарурияти туғилади. Азалдан халқимизда, «ғоядан - ғоя туғилади» мазмунидаги гап бежизга айтилмаган. Аксарият ҳолларда кимдир ўзининг бир ғоясини даврий журнал орқали олға суриб чоп этса, уни мутоала қилган иккинчи бир ўқувчи ёки мутахассисда янги бир ғоя пайдо бўлишига туртки бўлади!
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Ўзбекистон Статистика ахборотномаси» номли электрон журнал(бундан буён журнал дейилади)ни ташкил этиш объектив зарурати туғилди. Бизнингча, бу – даврнингҳам талаби.
Айнан ушбу даврий журнал орқали, Статистика қўмитаси ва унинг жойлардаги мутахассис ходимлари, марказда фаолият юритаётган илмий ходим ва профессор-ўқитувчилар, статистика соҳаси билан фаолияти боғлиқбўлган бошқа тармоқ ва соҳа ходимлари, статистика соҳасида таҳсил олаётган бакалавр, магистр ва докторантлар ўз илмий ғоя ва янгиликларини кенг оммага намоён қилиш, таҳлил ва тадқиқ этиш имкониятига эга бўлади. Журнал электрон кўринишда бўлгани учун, ундан интернет тармоғидаги бутун дунё статистиклари ва унга қизиқувчилар баҳраманд бўлиши мумкин. Сир эмаски, ҳозирги кунда даврий журналларда эълон қилинаётган мақолаларда плагият (ўзгалар илмий ижодини ўзлаштириш) онда-сондакузатилмокда, электрон журнал бундай салбий иллатга ҳам барҳам бериши муқаррар бўлади. Энг залворлиси, мамлакатда хом-ашё сифатида ишлаб чиқарилмайдиган ва фақат импорт қилинадиган қоғозга бўлган эхтиёж минимал даражада камаяди!
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПК-3165-сонли қарорида алоҳида: «статистик нашрларга кўрсаткичларни визуаллаштиришнинг илғор усулларини жорий этиш ва тарқатилаётган статистик маълумотларни мажбурий тартибда таҳлилий ва маълумотнома материаллар билан қўшиб олиб боришни таъминлаган ҳолда статистика органларининг таҳлилий имкониятларини мустаҳкамалаш, оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш учун докладлар, през-релизлар ва мақолалар чоп этиш» деб қайд этилган. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, журнални ташкил этиш ва чоп этиш, бир вақтнинг ўзида, электрон журнални ташқил этиш орқали, Президент қарорини хам ўз вақтида ижро этиш имкониятга эга бўлади, шу жумладан, илмий фаолият билан шуғулланаётган ҳар бир тадқиқотчи ва ходимларга ҳам қулай имконият туғилади.
Журнални дастлаб, ҳар чоракда бир маротаба чоп этиш, сўнгра зарурат туғиладиган бўлса, ҳар икки ёки бир ойда бир маротаба чоп этиш режалаштирилади.